Дания ҳукумати катта ёшли кишилар кузатувисиз мамлакатга кириб келаётган қочоқ болаларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва бошпана беришни бекор қилиш бўйича янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди, деб ёзмоқда Даниянинг Politiken газетаси. 

Мазкур қонун лойиҳасига кўра, Дания ҳукумати иқтисодий инқироз даврида қочқинлар учун чегарани ёпишни режалаштирмоқда. 

Бундан ташқари, қонунга мувофиқ мазкур давлатда барча, жумладан қочоқ болалар учун бошпана бериш тўғрисидаги ҳеч қандай аризалар кўриб чиқилмайди. 

Дания иммиграция, интеграция ва уй-жой вазирлигининг хабар қилишича, бугундан эътиборан қонун лойиҳаси мамлакат парламенти томонидан кўриб чиқилмоқда. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 2016 йилда Данияга катталар назоратисиз кириб келган 1180дан ортиқ қочоқ болаларга бошпана берилган эди.