АҚШда турли компаниялар автомобилларининг бузилиб қолиши бўйича статистик маълумотлар чоп этилди. Унга кўра энг ишончли автомобиллар қайсилар эканлигини аниқлашга имкон пайдо бўлди. Бу ҳақда Nation News ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Энг ишончли автомобиллар орасида "чемпионлик" Lexus маркасига насиб қилди. 2-ўринни Toyota, 3-ўринни Buick маркалари эгаллади.

Етакчи ўнталикдан Audi, Kia, Mazda, Hyundai, Infiniti, BMW ва Honda маркалари ҳам ўрин олди.

Моделлар орасида энг ишончли деб Toyota Prius модели тан олинди. 2-ўринни Lexus CT 200h, 3-ўринни Infiniti Q70 моделлари эгаллади.

Энг ишончли моделлар юқори ўнталигидан, шунингдек, Audi Q3, Lexus GX (2-авлод), Lexus GS (4-авлод), Mercedes-Benz GLC, Chevrolet Cruze (2-авлод), Audi Q7 (2-авлод) ва Toyota 4 Runner (5-авлод) моделлари ҳам ўрин олди.