Дубайнинг Emirates авиакомпанияси АҚШ томонидан жорий қилинган самолёт салонида электроника олиб ўтишга нисбатан қўйилган чекловларни камайтириб, йўловчиларга самолёт бортга қўнгунга қадар ноутбуклардан фойдаланишга рухсат бермоқчи. Бу ҳақида Arabian Business нашри хабар берди. 

Бундан аввал Emirates 25 мартдан бошлаб АҚШ томонидан бу мамлакатга амалга ошириладиган рейсларда салонда йирик электроникани ташишга доир чекловлар кучга киришини расман тасдиқлаган эди. Янги қоидаларга кўра, йўловчилар уяли телефон ва смартфондан каттароқ бўлган электрон қурилмаларни бортга олиб чиқа олишмайди, улар юкхонага топширилади. Фақатгина тиббиёт ускуналари бундан мустасно. 

Бироқ авиакомпания ўзининг янги баёнотида йўловчилар салонга киргунларига қадар уларга ноутбук ва планшетлардан фойдаланишга рухсат берилишини маълум қилди. У ҳолда авиакомпания ходимлари ушбу қурилмаларни юкхона бўлимида сақлаш учун топширишади. Йўловчилар ўз манзилларига етиб келишганидан сўнг электрон қурилмалар эгаларига қайтарилади. 

Авиакомпания бу хизматларни тезкорлик билан кўрсатиш мақсадида қўшимча ходимларни жалб қилишини маълум қилган. 

Emirates президенти Тим Кларк АҚШнинг янги хавфсизлик чорасини "амалий жиҳатдан мураккаб" деб атади.