Япониялик мутахассислар қуёш батареясининг фойдали иш коэффициенти (ФИК) 26,3 фоиз бўлишига эришдилар. Улар бунга қандай муваффақ бўлганлари ҳақида Nature energy журналидаги мақолада сўзланган.

Кремний қуёш батареясининг ФИКи учун максимал назарий чегара 29 фоизни ташкил қилади. Бироқ бу кўрсаткичга ҳали ҳеч ким эриша олмаган. Амалиётда ФИК 20 фоизга яқинни ташкил қилади, рекорд кўрсаткич эса 25,6 фоизни ташкил қилган. Япониялик олимлар бу кўрсаткични 26,3 фоизга етказишга муваффақ бўлдилар.   

Улар бунинг учун тақиқланган зоналар – идеал кристаллдаги электрон эга бўла олмайдиган энергия қийматлари соҳасини минималлаштириш учун юқори сифатли юпқа плёнкали гетероўтиш дан(иккита турли яримўтказгич контакти) фойдаланишган. Бундан ташқари, олимлар батареянинг юқори қисмини аморф кремний ва фотонлар тарқалишидан қочиш учун аксқайтарувчи қоплама билан қоплашган.  

Мутахассислар батареяни янада такомиллаштиришни режалаштирилмоқдалар. Улар 29 фоизлик ФИКга эришишга имкон бермаётган бир неча сабабларни аниқлашди. Бу сабаблар орасида оптик йўқотишлар ва ташқи рекомбинациядаги йўқотишлар бор.