Франция полицияси Париж яқинида жойлашган Клиши-ла-Гаренндаги масжидлардан бирини ёпиб қўйди, деб хабар бермоқда BFM TV телеканали. 

23 март эрта тонгда масжидга полициячилар ва суд нозирлари келиб, масжиддан одамларни ҳайдаб чиқаришган. Масжидга келганлардан бир қисми полиция ҳаракатларига норозилик сифатида масжидга қайтиб киришга уринган, бироқ бефойда бўлган.

Полициячилар масжидни унинг раҳбарияти билан келишмовчилик сабабли маҳаллий раҳбарият қарори билан муҳрлаб қўйишган.

Масжидга келувчилар бўлаётган воқеани видеога олиб, уни интернетда жойлаштиришган.

Диндорлар ва полиция ўртасидаги тўқнашув оқибатида 3 нафар полициячи енгил жароҳатлар олган, бир киши полицияга қаршилик кўрсатиш айби билан ҳибсга олинган.

Франциянинг исламофобияга қарши иттифоқида полициянинг бу хатти-ҳаракатлари қораланиб, улар Франция қонун-қоидаларига зид эканлиги айтилган.