Франция собиқ иқтисодиёт вазири Эммануэль Макрон “Миллий фронт” партияси етакчиси Марин Ле Пенни мамлакатдаги президент сайловларининг биринчи турида ортда қолдиради. Бундан Harris Interactive компанияси томонидан ўтказилган сўров натижалари дарак бермоқда, деб хабар қилди Рейтер агентлиги.

Тадқиқот натижаларига кўра, Макрон биринчи турда Марин Ле Пенни 1 фоизга ортда қолдирмоқда (26 фоизга қарши 25 фоиз). Сўров маълумотларига кўра, Макрон иккинчи турда ҳам Ле Пен устидан ғалаба қозонади (65 фоизга қарши 35 фоиз).

Сўров 21-22 март кунлари ўтказилган. Унда ҳаммаси бўлиб 6383 киши иштирок этди.

Маълумот учун, Францияда президентлик сайловлари 23 апрель ва 7 май кунлари икки турда бўлиб ўтади.