ГФР ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэлнинг фикрича, Европа Қўшма Штатлардан мустақилроқ бўлиши керак. У бу ҳақда Rheinische post газетасида эълон қилинган мақоласида ёзди.

"АҚШ ва НАТО билан шериклик трансатлантика ҳамжамияти асоси саналади, бироқ Европа иттифоқи ўзига қўшни ерларда пайдо бўладиган инқироз ва можароларни ўзи ҳал қилишга қодир бўлиши керак", - дея таъкидлаб ўтди Габриэль.

ТИВ раҳбарининг фикрича, ЕИ барча инқироз ва кучсизланишларга қарамай, - бу “эркинлик, тинчлик ва фаровонликка оид энг муваффақиятли лойиҳадир”.