Германиянинг янги президенти этиб сайланган Франк-Вальтер Штайнмайер ўзининг илк нутқини Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга бағишлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

"Биз Туркияга хавотир билан қарамоқдамиз: бизнинг муносабатларда ўнлаб йиллар тўпланган нарсалар шундоқ кўз  ўнгимизда барбод бўлмоқда. Президент Эрдўған, сиз бошқа одамлар билан яратилганларни хавф остига қўймоқдасиз", деб айтган Штайнмайер инаугурацияси вақтида.

Германия президенти Эрдўғандан ўз сўзларини айтишда эҳтиёткор бўлишни сўради: "Бизни нацистларга қиёслашни бас қилинг, бу даҳшатли. Туркия билан ҳамкорлик қилмоқчи бўлганлар билан алоқаларни узманг. Матбуот ва журналистлар эркинлиги ва қонунларни ҳурмат қилинг ва ниҳоят Дениз Южелни озод қилинг", деб айтган Штайнмайер.