2017 йилнинг бошидан Хитой Халқ Республикаси (ХХР) ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб 500 ҳарбий қисм ва бошқа ҳарбий объектлар орасида кутилмаганда аксилкоррупция текширувини ўтказди. Бош тафтиш органи вазифалари Хитой Коммунистик партиясининг интизом текшируви бўйича Марказий комиссияси зиммасига юклатилди. Бу ҳақида "Цзефанцзюнь бао" газетасида хабар берилди

Маълум бўлишича, мазкур текширувлар давомида комиссия инспекторлари бухгалтерия ҳужжатлари, шунингдек расмий учрашувлар видеотасмалари кўздан кечирилган.

Комиссия вакилининг сўзларига кўра, текширув давомида ноқонуний пул тўловлари, давлат маблағлари ва хизмат транспорт воситаларидан нотўғри фойдаланиш борасида жиддий тартибсизликлар аниқланган. 

"Комиссия фаолиятининг мақсади - ХХР раҳбариятининг қатъий аксилкоррупция сиёсатини ҳаётга тадбиқ қилиш", - деди қуролли кучлар тузимаси манбаси. 

Текширувнинг дастлабки якунларига кўра, 12 нафар ҳарбий ва мансабдор шахс жиноий жавобгарликка жалб қилинган.