Жакартадаги кўп кунлик норозилик намойишлари давомида 50 нафарга яқин киши ўз оёқларини цементлади, уларнинг аксарияти фермерлардан иборат. Бу ҳақида AP нашри хабар берди. 

Намойиш иштирокчилари шу йўл билан Марказий Явада цемент заводи қурилишига қарши эканликларини намоён қилишмоқда. Маҳаллий аҳолининг фикрича, бу қурилиш уларнинг ичимлик сувини заҳарлаб, чекка тоғ ҳудудларида сув таъминотида муаммолар келтириб чиқариши мумкин. 

Норозилик намойиши иштирокчиларини ҳатто завод соҳибининг янги ишчи ўринлари яратиши ва минтақа иқтисодиётини рағбатлантиришга оид ваъдалари ҳам тўхтата олмаяпти. Акциянинг илк иштирокчилари март ойининг ўрталарида ўз оёқларини цементлашган эди, ҳозирда уларнинг сони ошиб бормоқда. 

21 март куни фаоллардан бири - Патми бинти Рустам юрак хуружи натижасида ҳаётдан кўз юмди. Унинг ўрнини марҳумнинг исми шарифи ва ўтган санаси ёзилган тахта табличка эгаллади. Иштирокчилар аёлнинг ўлими уларни тўхтата олмаслигини айтишди.