Лондон шаҳридаги 40 қаватли Мэри-Экс осмонўпар биносидан одамларни эвакуация қилиш ишлари олиб борилди. Бу ҳақда City A.M хабар тарқатган.

Полиция маълумотига кўра, эвакуация хоналардан бирида тутун пайдо бўлгани туфайли амалга оширилган.

Воқеа жойига 4та ўт ўчириш гуруҳи етиб келган. Ҳозирда ҳудудда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Бу бинонинг 33 қаватида турли ташкилотларнинг офислари жойлашган.