Лондон марказида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 5 кишига ошди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Шунингдек, 40 киши жароҳат олган.

Полицияда Британия парламенти биноси ёнида теракт содир этган террорчи радикал эканлиги тасдиқланди.

Аввалроқ Лондондаги теракт ижрочисининг исми Абу Иззадин эканлиги маълум қилинганди.