Лондондаги терактда 11 давлат фуқаролари жабрланди, улардан 12 нафари британиялик, деб хабар берди Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй.

"11 миллат вакиллари жабрланди: 12 британиялик, уч франциялик, икки нафар руминиялик, тўрт Жанубий Корея фуқароси, битта польшалик, бир немис, бир ирландиялик, бир Хитой фуқароси, АҚШнинг бир нафар фуқароси, бир италиялик ва Грециянинг икки нафар фуқароси", - деди Мэй парламентда чиқиш қилиб.

Унинг сўзларига кўра, уч нафар полициячи жароҳатланди, улардан икки нафари оғир аҳволда касалхонага олиб келинган.

Теракт маҳаллий вақт билан 14:40да (Тошкент вақти билан 19:40) шаҳардаги энг машҳур жойлардан бирида рўй берди: Вестминстер кўприги бўйлаб ҳаракатланаётган машина йўл четига чиқиб кетиб, бир неча кишини босиб кетган, парламент биносига қадар борганидан сўнг эса жиноятчи полиция томонидан тўхтатилган. У полициячига пичоқ билан ҳужум қилди, оғир жароҳатланган ҳуқуқ-тартибот идораси вакили ҳалок бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса туфайли тўрт киши ҳалок бўлди, террорчининг ўзи эса йўқ қилинди.