Лондондаги террорчи британиялик бўлиб, у бир ўзи ҳаракат қилган. Полиция янги тайёрланаётган терактлар ҳақида ҳеч қандай маълумотларга эга эмас. Бу ҳақида Британия бош вазири Тереза Мэйнинг сўзларига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди

"Террорчи бир ўзи ҳаракат қилган, полиция янги ҳужумлар ҳақида маълумотларга эга эмас... У (террорчи) британиялик бўлган", - деди бош вазир парламентдаги чиқишида. 

Бош вазирнинг сўзларига кўра, бундан аввал гумондор контрразведка эътиборига тушган, бироқ ҳозирда у ишлар юзасидан тергов ёки кузатувлар олиб борилмаган. 

"Террорчи ислом экстремизми мотивларидан келиб чиқиб ҳаракат қилган", - дея қўшимча қилди Мэй.