Йирик калтакесак Майамида германиялик Томми Хаас ва чехиялик Иржи Весели ўртасидаги Masters тоифали теннис турнирининг биринчи давра учрашуви тўхтатилишига сабаб бўлди. Бу ҳақида РИА "Новости"да хабар берилди. 

Игуана дастлаб таблога чиқиб олди, кейин эса кортда пайдо бўлди. Теннисчилар калтакесакдан қўрқишмади: Хаас уни телефонига суратга ола бошлади, Весели эса ўриндиқда ўтириб нафас ростлади. 

Судралиб юрувчи қўлга олинганидан сўнг турнир мусобақаси давом эттирилди. 

Мусобақада чехиялик спортчи германиялик теннисчини ортда қолдирди (7:6 (5), 3:6, 5:7).