Ўзбекистон ҳукумати умумий ўрта таълим ҳақидаги янги низомни тасдиқлади, деб хабар бермоқда Norma.uz.

Ушбу ҳужжат билан мактабни битираётган аълочи ўқувчиларга имтиёзли шаҳодатномалар бериш қоидаларига ўзгартириш киритилди. Эндиликда ўқишни аъло баҳоларга битирганлик ҳақидаги аттестат 8-9-синфларда аъло баҳоларга ўқиган, намунали хулққа эга бўлган ҳамда якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган мактаб битирувчиларига берилади. 

Аввал имтиёзли шаҳодатномалар 5-синфдан 9-синфгача аъло баҳоларга ўқиган ўқувчиларга топширилган.