Milliy TV телеканали кўрсатувларини томоша қилиш учун мўлжалланган илова App Store'да энг кўп юклаб олинадиган иловага айланди. 

App Store рейтингида илова Telegram (2-ўрин), IMO video calls and chat (3-ўрин) ва Instagram (6-ўрин) каби сервислардан олдинга чиқиб олди. Бундан ташқари, мазкур илова Google Play Market'да юклаб олишлар сони бўйича 5-ўринда турибди. 

Milliy TV иловаси уч кун ичида оммавийлашиб кетди: иловани App Store'да 1800 фойдаланувчи ҳамда Google Play Market'да 5000 фойдаланувчи юклаб олди.

Google Play Market’да иловани юклаб олишларнинг умумий сони 42 000 мингдан ошган.

Янги иловадан айниқса Россия, Ўзбекистон, Жанубий Корея, БАА, Қозоғистон ва АҚШ фойдаланувчилари фаол фойдаланмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида