Аралаш яккакураш бўйича ўтган KnockOut Promotions мусобақаси доирасида антиқа ҳолат юз берди. ММА жангчилари Жо Нэм ва Райс Бринк ўртасидаги жангда Нэм учрашув ҳакамини рақиби деб ўйлаб, унга бўғиш усулини қўллай кетган. 

Жанг 1-раунднинг илк сонияларидаёқ Нэмнинг нокаути билан тугаган. Ҳакам Нэмни дўппослаётган Бринкни четга олиш учун жангчилар ёнига борганда, зарбалардан гангиб қолган Нэм ҳакамни ерга қулатиб, унга бўғиш усулини қўллай кетган. Нэм бунга шунчалик берилиб кетганки, вазиятга Нэмнинг жамоаси аъзолари ва бошқа ҳакамлар аралашишларига тўғри келган.

Хайриятки, ҳакам жиддий жароҳат олмаган.