ОАВ 22 март куни Лондонда теракт содир этган террорчининг исми ҳақида нотўғри маълумот берган. Буни BBC телеканали мухбири Доминик Касчиани твиттерда маълум қилди. Касчиани маълумотларига кўра, The Independent нашри террорчи сифатида айтган Абу Иззадин ҳозирда турмада жазо ўтамоқда.   

Аввалроқ бир нечта британ нашрлари Лондон марказидаги терактни Абу Иззадин (Тревор Брукс) амалга оширганини маълум қилишганди. Бироқ кейинроқ Иззадин пул йиғиш, иғвогарлик ва террорчиликни тарғиб қилгани учун ҳозирда турмада жазо ўтаётгани маълум бўлган.

Таъкидланишича, Independent нашри террорчи исми ҳақида аввал сайтида чоп этган маълумотни ундан ўчириб ташлаган.