АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис Конгрессни Сурияда ҳарбий амалиётлар ўтказиш ваколатини берувчи резоляция қабул қилишга чақирди. Бу ҳақида "Анадолу" нашрида хабар берилди

Пентагоннинг 2017 йилги бюджети муҳокамаси давомида Нью-Мексико штати сенатори Том Юдалл Конгресснинг 2001 ва 2003 йилги резолюциялари Қўшма Штатларнинг фақат Афғонистон ва Ироқда ҳарбий кучларни қўллаши мумкинлигини кўзда тутади.

Унинг сўзларига кўра, Пентагоннинг Сурияда Конгресснинг тегишли резолюциясиз ҳарбий ҳаракатларни амалга ошириши ишғол ҳисобланади. 

Ўз навбатида, вазир АҚШнинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатлари бу мамлакатни ишғол қилишга йўналтирилмаганини таъкидлади.