«Реал» ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду билан ҳисоблашган ҳолда ҳаракатланиши керак бўлади. Marca нашрининг хабарига кўра, мадридликлар клуби трансферлар даричаси вақтида йирик харидларни амалга оширмоқчи, аммо бу масала португалиялик футболчи билан келишилган ҳолда ҳал қилиниши керак бўлади.

Агар 32 ёшли бу футболчи чап қанот ҳужумчиси сифатида ўйнашга қайтишга рози бўлса, раҳбарият айни дамдаги энг яхши марказий ҳужумчилардан бирини сотиб олади. Агар Криштиану Роналду марказий ҳужумчи сифатида ўйнашни истаса, клуб чап қанот вингери сотиб олишига тўғри келади.

Шунингдек трансферларда Зинедин Зиданнинг ҳам фикри инобатга олинади.