БАА вице-президенти, бош вазири ва Дубай ҳукмдори Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум яна бир набирали бўлди - унинг қизи ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақида Gulf News'да хабар берилди.

Манал бинт Муҳаммад бин Рашид Ал-Мактум ўз ўғлига Рашид бин Мансур исмини берди. 

Манал бош вазир ўринбосари ва президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ал-Наҳайяннинг турмуш ўртоғидир.

Ижтимоий тармоқларда оиланинг барча аъзоларини янги меҳмон билан қутлашмоқда.