Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ўзаро учрашув чоғида Нурсултон Назарбоевни қулай вақтда Ўзбекистонга боришга таклиф қилган. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берган.

«Биз келишувга эришдик, кўпроқ учраша бошлаймиз. Сизни Ўзбекистонда кутиб олишдан жуда хурсанд бўламан», - дея таъкидлаб ўтган Ўзбекистон раҳбари.

Учрашувда Мирзиёев Қозоғистоннинг халқаро майдонда тутган ўрнини эътироф этган.

«Қозоғистоннинг БМТга муваққат аъзолигининг икки йили давомида Афғонистон бўйича чоралар қабул қилинишига ишонаман. Афғонистондаги тинчлик ва барқарорлик Қозоғистон ва Ўзбекистон учун жуда муҳим», деган давлат раҳбари.