Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга ЭКСПО-2017 кўргазма майдонини кўрсатиш ниятида. Бу ҳақда «Казинформ» хабар тарқатди.
 
«Шавкат Миромонович, шахсан Сизга Ўзбекистоннинг ЭКСПО-2017’да кенг кўламда иштирок этиши ҳақида қарор қабул қилингани учун миннатдорчилик билдираман. Уни бугун Сизга кўрсатаман», - дея айтиб ўтди Нурсултон Назарбоев кенгайтирилган таркибдаги икки томонлама учрашув давомида.

Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, Ўзбекистон кўргазмада ўзининг энг яхши ютуқларини намойиш этиши мумкин.

«Аминманки, Ўзбекистоннинг ЭКСПО кўргазмасидаги иштироки мамлакатингизнинг энг яхши ютуқларини бутун дунёга намойиш этиш имконини беради», - дея таъкидлаб ўтган Назарбоев.