Синай ярим оролида юз берган бир неча портлаш оқибатида ўн нафар мисрлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар тарқатмоқда.

Таъкидланишича, уч нафар зобит ва еттита аскар ҳалок бўлган.

Махсус амалиёт давомида 15 киши йўқ қилинди ҳамда 7 киши ҳибсга олинди.