Туркия вазирлар маҳкамаси қарорига мувофиқ, Туркияда Шимолий Кореянинг оммавий қирғин қурол-аслаҳалари яратиш ва ракета дастурлари сабабли БМТ санкциялари рўйхатига киритилган шимолий кореялик жисмоний ва юридик шахсларнинг молиявий воситалари ва бошқа активлари ҳамда даромад манбалари музлатилади. 

Шунингдек, БМТ Хавфсизлик кенгашининг тегишли санкциялари таъсири остига тушувчи шахслар томондан Туркияга кириш ва унинг ҳудудидан транзит мақсадларида фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган зарур чоралар қабул қилинади.