УЕФА ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб ўйинларида мухлислари томонидан йўл қўйилган тартибсизликлар туфайли бир қатор клубларни жазолади.

Жумладан, «ПСЖ» клубига қарши ўйинда (6:1) мухлисларнинг майдонга югуриб чиққани учун «Барселона» 19 минг евро жаримага тортилди.

«Реал»га қарши ўйинда (1:3) мухлислари пиротехника воситаларидан фойдалангани ва майдонга турли жисмларни улоқтиргани учун «Наполи»га 38 минг евро жарима белгиланди.