Ўзбекистонда Қозоғистон билан чегара яқинида махсус иқтисодий зоналар ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Алишер Шайхов маълум қилган.

«Албатта, биз кўриб турибмизки, давлатларимиз ўртасида имзоланган 170та келишув икки мамлакат ҳамкорлиги ривожланиши учун жиддий қонуний асос бўлади. Бу ўринда давлатларимиз
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларида янги корхоналарни ишга тушириш учун улкан имкониятлар мавжуд. 

Ўзбекистонда айни пайтда ҳам саноат ва эркин иқтисодий зоналар фаолият кўрсатмоқда. Аммо биз янгиларини очишни режалаштирганмиз. Албатта, бу зоналар Қозоғистон билан чегаралардан узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашади. Албатта сизнинг бизнесиниз бу лойиҳага жалб этилиши сиз ва бизни глобал бозорда янада рақобатбардош кучга айлантиради», дея Шайховнинг сўзларини келтирган «Казинформ».

Унинг сўзларига кўра, бизнес-форум доирасида ташкил этилган кўргазмада қатнашаётган 200дан ортиқ компания Ўзбекистон иқтисодий салоҳиятининг маълум бир қиррасини намойиш этади, холос.