3-9 апрель кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида "Қирол кубоги-2017" халқаро турнири бўлиб ўтади.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиб боксчилари иштирок этади.

Мураббийлар мусобақага Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳобиддин Зоиров,  Шаҳрам Ғиёсов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Исроил Мадримов, Жасур Латиповни жалб қилган.