АҚШнинг Висконсин штатида содир этилган отишмада 4 киши ҳалок бўлди. Улар орасида полиция офицери ҳам бор, деб хабар қилмоқда Fox 6 телеканали.

Аввалроқ, Висконсин шимолида бир неча отишмалар рўй бергани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Полиция бошқармаси ташкил этган матбуот анжуманида капитан Тод Баэтеннинг айтишича, отишмалар Ваусау аҳоли пунктига яқин жойда, шаҳар банки, юридик фирмаси ва тураржой биноси ёнида кетма-кетликда содир бўлган. 

Аниқланишича, отишма оилавий можародан келиб чиққан. Полиция гумондорни қўлга олган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.