ЖЧ-2018 саралаш босқичи Осиё минтақасининг А гуруҳидан ўрин олган дастлабки учрашув ниҳоясига етди.

Ўз уйида гуруҳ фаворитларидан бири Жанубий Корея терма жамоасини қабул қилган Хитой терма жамоаси кутилмаган натижани қайд эта олди. Учрашувнинг 34-дақиқасида Ю Да Бао томонидан киритилган ягона гол чин мамлакатига 4-босқичдаги дастлабки уч очкони келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин Хитой ҳисобидаги очколар сони 5тага етди. Жанубий Корея терма жамоаси эса 6 учрашувда 10 очко билан 2-ўринда қолмоқда. Агар Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонган тақдирда уларни қувиб ўтиши мумкин бўлади.

ЖЧ-2018. Саралаш босқичи А гуруҳи

Хитой - Жанубий Корея 1:0 (1:0)
Гол:
 Ю Да Бао (34).