Швейцариянинг Женева шаҳрида Сурия бўйича музокараларнинг бешинчи раунди пайшанба куни бошланади. У Дамашқ яқинида Сурия армияси ва жангариларнинг тўхтовсиз тўқнашувларида фонида старт олмоқда.

Халқаро воситачилар фикрича, Женевадаги музокаралар томонларни мулоқотга қайтариши керак. 

Москва расмий Дамашқ ва мухолифат делегациясини сиёсий барқарорликка эришиш учун ҳаракат қилишга чақирмоқда. Женевадаги маслаҳатлашувлардан аввал эса БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стаффан де Мистура Москвага келди. “Женевадаги музокаралар тўртта таклифни муҳокама қилиш асосига қурилган бўлиши керак, улар БМТ ХКнинг 2254 резолюциясини имплементация қилишга олиб келиши лозим. Бешинчи раунд аввалгиси билан солиштирганда анча сермаҳсул бўлиши кутилмоқда”, - дея айтиб ўтди БМТ махсус вакили Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашув якунида.

Таклифлар Суриядаги бошқарув, конституция, сайловлар ҳамда терроризм билан кураш масалаларига тегишли. Де Мистура Москвадан Анқарага жўнаб кетди ҳамда у ерда турк томони билан “барча масалаларни” муҳокама қилади. 23 март куни кечқурун у Женевага қайтиб келади, Сурия бўйича маслаҳатлашувлар эса унинг ўринбосари Рамзи Эзельдин Рамзи бошчилигида старт олади.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, де Мистуранинг Москва ҳамда Анқарага ташрифидан аввал уни Дамашқда қабул қилишдан бош тортишди. Махсус вакилнинг мурожаатига Сурия Араб Республикаси ҳукумати рад жавобини берган. 

Суриянинг мамлакатнинг БМТдаги доимий вакили Башар Жаафари бошчилигидаги делегацияси, Музокаралар бўйича олий қўмитанинг Носир Ҳарири бошчилигидаги делегацияси, шунингдек “Қоҳира гуруҳи” Женевага етиб келган. Бугун, пайшанба куни мухолифат вакиллари келиши керак.

Шунингдек Женевадаги музокараларда ХХРнинг Сурия бўйича махсус вакили Си Сяоянь ҳам бўлади. Дипломат маслаҳатлашувлар доирасида кимлар билан учрашишига ойдинлик киритилмаган.