АҚШ 21 март куни Эрон, Шимолий Корея ва Сурияга қарши киритилган санкциялар тартибини бузганлик учун 10 та давлатдан 30 та ташкилот ва фуқароларга қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.

Жумладан, рўйхатда Хитой ва БАА фуқаролари номлари қайд қилинган. 

Давлат департаментида таъкидланишича, санкциялар бу шахслар яшайдиган давлатларга татбиқ қилинмайди.