АҚШ сенати Дэвид Фридманни Исроилдаги янги элчи сифатида тасдиқлади. Бундан сенатдаги овоз бериш натижалари дарак бермоқда.

Фридманнинг номзодини 52 нафар депутат қўллаб-қувватлаган, 46 нафари қарши чиққан. 

Фридман иврит тилида бемалол сўзлаша олади. У банкротлик ишларига ихтисослашган ҳуқуқшунос сифатида танилган. АҚШ президенти Дональд Трампнинг сайловолди кампаниясида у Исроил масалалари бўйича маслаҳатчи бўлган. Унинг номзодини бир қатор фаластинлик ва сўл жамоатчилик ташкилотлари танқид қилишган.  

Фридман конгрессдаги тингловлар вақтида ўз қарашларини АҚШнинг расмий сиёсати билан мос ҳолга келтириш учун Исроилнинг Фаластин ҳудудларида уй-жой қуришини илгари суриш қарашидан воз кечишга ваъда берган.