АҚШнинг Демократлар ва Республикачилар партиялари сенаторлари Эроннинг баллистик ракеталарни учириши ва бошқа хатти-ҳаракатларига нисбатан унга санкцияларни кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини сенатга киритдилар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда

Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниш имконияти катта. Ҳужжат баллистик ракеталар синовига алоқадор бўлган шахслар ҳамда "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси"нинг (ИИҚК) шакллантирилишига қарши санкцияларни кўзда тутади. АҚШда ИИҚК террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлашда гумон қилинади.

Бундан ташқари, ҳужжат АҚШ президентидан Эронга қурол-аслаҳа етказишга тақиқловни бузишга алоқадор жисмоний ва юридик шахслар мулкига тақиқ қўйишни талаб қилади.