Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Красноярск ўлкасига ташриф буюриб, губернатор Виктор Толоконский билан ҳамкорлик музокараларини ўтказди. Унда икки мамлакатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларига муҳим эътибор қаратилиши қайд этилди. 

Музокаралар натижаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолияти юритишга жалб қилиш ҳамда миграция соҳасидаги ваколатли органларни таъсис этишга доир Ҳукуматлараро келишувнинг имзоланиши кутилмоқда. 

Мазкур ҳужжатларнинг имзоланиши ишчиларнинг ҳуқуқий ҳимоя қилинишига қатъий кафолатлар бериш, уларни муносиб турар-жой, тиббий ҳамда ижтимоий суғурта билан таъминлаш имконини яратади. 

Учрашувда Красноярск ўлкасида ўзбек диаспорасининг катталигини (30 мингга яқин киши) ҳисобга олган ҳолда, меҳнат миграцияси соҳасида минтақалараро ҳамкорлик ўрнатиш, шу жумладан малакали ўзбек мутахассисларининг Красноярск ўлкаси корхоналарида фаолият юритишини ташкиллаштириш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.