Япониянинг иккита префектурасида парранда гриппи хавфи туфайли деярли 300 мингта товуқни йўқ қилишга тўғри келмоқда. 

Префектуралардан бирида жойлашган товуқчилик фермасида бир кечанинг ўзидаёқ 96 та товуқ нобуд бўлган. Олиб борилган тадқиқотлар мазкур жониворларда парранда гриппининг Н5 тури кузатилганини кўрсатган. Шу сабаб фермада уч кун ичида 220 минг товуқни йўқ қилишга тўғри келади. Ёрдамга мудофаа кучлари жалб этилган.

Токио яқинида жойлашган Тиба префектурасида ҳам ана шундай воқеа кузатилган. Бу ерда 68 мингта товуқ йўқ қилиши режалаштирилган.

Ушбу иккита префектура йўлларида назорат пунктлари ўрнатилган. Улар дезинфекция ишлари билан шуғулланади.