Японияда ўз жонига қасд қилишлар туфайли келтирилган иқтисодий зарар 459 миллиард иена (тахминан 4,1 миллиард долларни) ташкил этади. Бундай хулосага мамлакат соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги экспертлари келган, деб хабар бермоқда NHK телекомпанияси.

Йиллик иқтисодий зарар суммаси 2015 йилда 15-69 ёш оралиғидаги ўз жонига суиқасд қилган 23 минг инсон 70 ёшга киргунга қадар меҳнат қилганида қанча иқтисодий фойда келтириши орқали ҳисоб-китоб қилинди.

2005 йилда Японияда ўз жонига қасд қилиш бўйича огоҳлантириш штаби ташкил этилди. 2005 йилга қадар бўлган давр билан таққослаганда иқтисодий зарар миқдори 900 миллион долларга қадар пасайган.

2015 йилда бундай ҳолатлар бўйича кўрсаткич 18 йил ичидаги энг пастки даражага етди. Аксарият ҳолларда эркаклар ўз жонига қасд қилади. Бунинг асосий сабаблари орасида – соғлиқ билан боғлиқ муаммолар, иқтисодий ва маиший қийинчиликлар ҳамда оилавий муаммолар бор. 

Японияда 1998 йилдан бошлаб ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бир йилда 30 минг кишидан кўпроқ ташкил этган. Бу борада энг катта кўрсаткич 2003 йилда қайд этилди – 34 минг инсон. 2015 йилда бу ҳолат илк бора 1997 йилдаги даражадан пастга тушди.