Apple корпорацияси иккита аксессуарга патент олиш бўйича мурожаат юборди, уларнинг ёрдамида iPhone ҳамда iPad’ни ноутбукка айлантириш мумкин. Ҳужжат АҚШнинг патентлар ва товар белгилари бўйича бюроси сайтида эълон қилинган.

Аксессуарлардан iOS-қурилмалардан ўзига хос тутқич сифатида фойдаланиш мумкин. Бунда iPad экран сифатида ишлатилади ҳамда унга трекпадли клавиатура уланади. Иккинчи аксессуар ўз дисплейи билан жиҳозланган ва iPhone’га мўлжалланган.

Ҳужжатда кўрсатилишича, қурилмада видеокарта, портлар ва тўлақонли ноутбукнинг бошқа қисмлари ҳам бўлиши мумкин. Бироқ унга ишлаш учун iOS-девайс талаб этилади, у керакли процессор қувватларини тақдим этади.