Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев яна бир марта иккинчи муддатга сайланиш ниятида эмаслигини таъкидлаб ўтди. У матбуот анжумани вақтида журналистларга шу ҳақида маълум қилган.

«Гэллап институти сўровига кўра рейтингим 77–78 фоиз атрофида. Ҳа, бошқа давлатлар раҳбарлари ҳам иккинчи муддатга қолишим кераклигини айтишди», — дея қайд этган у.

У бу ишни қилмаслиги, шу билан бирга сиёсатда қолиши, лекин бош вазир ҳам, спикер ҳам бўлмоқчи эмаслигини таъкидлаган. Атамбаев Қирғизистон социал-демократик партияси раҳбари сифатида қолмоқчи.

«Сиёсатда қолиш учун муайян лавозимда бўлиш шарт эмас. Агар мен буни истаганимда бошқа референдум ўтказган бўлардим», — дея қайд этган президент.