24 март куни террорчи-худкуш Бангладеш пойтахти Даккадаги халқаро аэропортнинг полиция постига ҳужум амалга оширди. Бу ҳақда India Today телеканали маълум қилди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳужум маҳаллий вақт билан 20.00 да содир этилган. Ҳужум оқибатида террорчи ҳалок бўлган. Бошқа жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Полицияда таъкидланишича, худкушни ҳужумни амалга оширишга нима ундагани номаълум.