ФИФА агенти Хота Хорди «Барселона» ва «Реал» ярим ҳимоячиси Исконинг вакиллари ўртасида алоқалар ўрнатилгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган. Футболчи 2018 йилнинг июнида муддати тугайдиган шартномасини узайтирмаяпти ва шу йилнинг ёзида бошқа жамоага ўтиб кетиш истагида.

«Барселона» раҳбарияти Исконинг ўзи билан ҳам музокаралар ўтказган. У ҳамиша «Барса» сафида ўйнашни истаган ва энди унда бу истагини амалга ошириш имконияти юзага келмоқда. Аммо бу трансфернинг амалга ошиши қийин кечиши мумкин», – деган агент.

El Chiringuito телеканали бошловчиси Хосеп Педреролнинг сўзларига кўра футболчи ва каталонияликлар ўртасидаги музокаралар бошланганига 20 кун бўлган.

«Иско «Барселона»да унга кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этилишига ишонч билдирмоқда», – деган Педрероль.

Бундан олдинги хабарларда «Барселона» Искога у 5 йиллик шартнома тузишга рози бўлиши учун 20 миллион еврони бонус сифатида тўлашга тайёрлиги айтилганди.

Ушбу футболчи учун «Ювентус» ҳам даъвогар бўлиб турибди.

Испания чемпионатининг 22 учрашувида майдонга тушган Иско 6 гол урди ва 5 голга узатма берди.