Сурияда содир этилаётган терактлар Остона ва Женевадаги Сурия бўйича музокараларни  барбод қилишга қаратилган. Бу ҳақда Сурия ҳукуматининг Женевадаги музокаралардаги делегацияси бошлиғи Башар Жаъфарий айтди.

"Барча терактлар бир мақсадга эга: улардан мақсад Остона ва Женевадаги музокараларни барбод қилишдир", деб айтди Жаъфарий.

Унинг айтишича, барча терактлар дипломатик ва сиёсий жараёнларга путур етказишга қаратилган. "Шунинг учун барча давлатлар Остона ва Женевадаги сиёсий жараёнга содиқ бўлишлари керак", деб қўшимча қилди Сурия вакили.

Бугун, 24 март куни Женевада Сурия бўйича музокараларнинг 5-раунди бошланди.

Сурия ихтилофини тартибга солиш бўйича Остонада 15 март куни ўтган олий даражадаги навбатдаги музокаралар Сурия қуролланган мухолифати вакилларисиз ўтганди. Остонадаги кейинги учрашув 3-4 май кунлари бўлиб ўтади.