The Sun газетаси томонидан Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Лондонда теракт юз берганидан сўнг қайси машинада хавфсиз жойга кўчирилиш борасида бироз тушунмовчиликка дуч келгани тасвирланган видеони тақдим этди. Ёзув 22 март куни Британия парламенти биноси ичида олинган. Британия бош вазири теракт юз берган пайтда парламентда бўлган.

Видео Вестминстер саройи ички ҳовлисидаги кадрлар билан бошланади, кейинчалик уч бора ўқ товуши эшитилган. Бир неча сониядан сўнг эса Мэй пайдо бўлган. Бош вазир кумуш рангдаги Jaguar XJ хизмат машинаси ёнидан ўтиб кетган ҳамда қўриқлаш хизматининг Land Rover автомобили томон ҳаракатланган.

Унга ҳамроҳлик қилган тан соқчилар бу хато эканини билдиришганидан сўнг Мэй ўз машинасига яқинлашди, бироқ у ёпиқ экани маълум бўлган. Калит қидиришга эса тахминан беш сония вақт талаб этилган, шундан кейин у машинага ўтириб, кетиб қолган.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, буларнинг бари пичоқлар билан қуролланган террорчи йўқ қилинган жойдан 100 метр масофада рўй берган. Газета хавфсизлик хизмати яхши ишламагани, бош вазир хавфсизлиги эса таҳдид остида қолишидан ташвишда эканини билдирган.

Теракт Лондондаги энг машҳур жойлардан бирида рўй берди: Вестминстер кўприги бўйлаб ҳаракатланаётган машина йўл четига чиқиб кетиб, бир неча кишини босиб кетган, парламент биносига қадар борганидан сўнг эса жиноятчи полиция томонидан тўхтатилган. У полициячига пичоқ билан ҳужум қилди, оғир жароҳатланган ҳуқуқ-тартибот идораси вакили ҳалок бўлган. Ҳодиса туфайли тўрт киши ҳалок бўлди,