АҚШнинг Мичиган шаҳридаги дўконлардан бирида ҳам қайғули ва ҳам қувончли ҳодиса юз берди. Гап шундаки, кийим-кечак сотилаётган дўкон ичига жип бузиб кирди. Бунинг оқибатида, машина у ерда савдо қилаётган одамларга жароҳат етказди. Ўша ерда бўлган кичик ёшли бир бола мазкур фалокатдан устига ағдарилган жавон сабаб бўлиб, омон қолди.

Воқеанинг батафсил маълумоти шундай: 24 яшар аёл ўз ўғли билан дўконга киради. Шунда кутилмаганда "Тойота" русумли автомобиль дўкон ичига бузиб киради. Автомобиль боласини қутқаришга шошилган онани уриб юборади. Бола эса устига ағдарилган жавон сабаб бўлиб, тирик қолади. Маълумотларга кўра, машина бошқарувида 78 яшар аёл бўлган.