Қирғизистоннинг Ўш вилоятида милиция подполковниги Тоир Уларовни ўлдириб кетишди. Бу ҳақда вилоят ИИБ маълумотига асосланиб, «24.kg» ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, Уларов ИИВ қошидаги гиёҳванд моддаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш бўлимида ишлаган. 

«Ўлим сабабини бошнинг орқа қисмига берилган жароҳатлар ташкил этади. Тезкор-суриштирув гуруҳи тузилди. Зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда ва дастлабки тахминлар ўрганилмоқда», — дейилади ҳудуд ИИБ берган маълумотда.