Буюк Британия қироли Георг III васваса синдромидан азият чеккан. Буни унинг ёзувларини компьютер таҳлилидан ўтказган олимлар аниқлашди. Илмий изланиш натижаси PLOS ONE журналида эълон қилинди.

Тадқиқотчилар қиролнинг юзлаб мактубларини компьютер таҳлилидан ўтказишди. Унинг услуби васваса синдроми билан хаста бўлганларга ўхшаш бўлган. Шунингдек бу касаллик биполяр бузилишнинг бир босқичи саналади. Аввалроқ унинг хатти-ҳаракатидаги ноодатийлик ирсий касаллик билан боғлиқ экани тахмин қилинганди.

Қиролнинг васваса касаллиги зўрайган пайтда мактуб ёзиш услуби қолган вақтда битилган номалардан кескин фарқ қилган – сўз бойлиги камайган, қирол камроқ лаҳжадан фойдаланган ва сўзларни камроқ ишлатган. Таҳлилга жиддий даражадаги биполяр бузилишга эга замонавий инсонлар ёзуви асос қилиб олинди. Тадқиқотчилар бу услубни бошқа, хусусан тарихий ҳам, ҳозирги машҳур шахсларни ҳам (масалан, АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп кабиларни) таҳлил қилишда ишлатиш ниятида.