«Челси» жамоаси хўжайини Роман Абрамович Антонио Конте «Интер»га ўтиб кетиши ҳақидаги хабарлардан ташвишга тушган.

Абрамович Контени жамоада қолдириш учун унга «Барселона»дан Неймарни олиб бермоқчи бўлгна, аммо италиялик мутахассис бу режага қарши чиққан. Бразилиялик футболчининг каталон жамоасидаги шартномаси 2021 йили якунига етади. Унинг бадал пули 200 млн евро этиб белгиланган. 

Бундан ташқари, Конте ўз келажаги бўйича аниқ жавоб бермаган ва буни кейинга қолдирган.

Tuttosport нашри маълумотига кўра, Абрамович унга жамоани кучайтириш учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр.

Бундан аввалроқ, «Интер» Контега 15 млн евро маош таклиф қилгани ва трансферлар учун 400 млн евро бермоқчи экани ҳақида хабарлар чиққан эди.