Россиянинг Қозон шаҳрида Daewoo Matiz русумли автомобиль бошқарувида бўлган 22 яшар қиз ўз-ўзини видеотасвирга туширди ва катта тезликда қарама-қарши томондан келаётган автобусга бориб урилди. Бу ҳақда «Татар-информ» хабар бермоқда

Автомобиль бошқарувида бўлган қиз ижтимоий тармоқлардан бирида видеотранляция олиб борган. Унинг телефони эса машинанинг панелида турган. Қизнинг интернет фойдаланувчилари билан саломлашгани ва сўзлашуви камера орқали ёзиб олинган. Шундан сўнг зарба ва қичқириқ овозлари эшитилган ва ёзув тўхтаб қолган. Қиз ЙТҲ жойида ҳалок бўлган.

Татаристон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, автобусдаги беш нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олишган. Жароҳатланганлар орасида етти яшар бола ҳам бор. Тез ёрдам бригадаси уларни шифохонага етказишган.