Перу полицияси Лима шаҳрида "Барселона" ҳужумчиси  Лионель Месси бренди остидаги кокаин партиясини мусодара қилди, деб хабар бермоқда ESPN телеканали. 

Гиёҳванд модда аргентиналик футболчи сурати ва унинг имзоси туширилган қутиларга қадоқланган бўлган.

Умумий ҳисобда 1417 килограмм кокаин ушланган. Мутахассисларнинг баҳолашича, бу кокаин партияси қиймати 85 млн долларни ташкил қилиши мумкин.